"Ноттингем Форест" ярим ҳимоячиси Омари Хатчинсон бир йўла Англия Премьер-лигасининг бир нечта клублари қизиқишлари доирасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Экрем Конур ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.
Журналистнинг маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг трансферига учта клуб қизиқиш билдирмоқда: "Челси", "Арсенал" ва "Ньюкасл". Эҳтимолий келишув суммаси 63-68 миллион еврони ташкил қилиши мумкин.
Жорий мавсумда Хатчинсон 22 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ва олтита голли узатмани ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячи ва "ўрмончилар" ўртасидаги амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.













