Кириш Регистрация
06/03 01:00 Тоттенхэм 1-3 Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор 1-2 Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна 0-2 Насаф
06/03 19:30 Хоразм 1-0 ОКМК
07/03 00:45 Наполи 2-1 Торино
07/03 01:00 Сельта 1-2 Реал Мадрид
07/03 18:00 Осасуна - Мальорка
07/03 19:00 Кальяри - Комо
07/03 20:15 Леванте - Жирона
07/03 22:00 Аталанта - Удинезе
07/03 22:30 Атлетико - Реал Сосьедад
08/03 00:45 Ювентус - Пиза
08/03 01:00 Атлетик Бильбао - Барселона
08/03 16:30 Лечче - Кремонезе
08/03 18:00 Вильярреал - Эльче
08/03 19:00 Болонья - Верона
08/03 19:00 Фиорентина - Парма
08/03 20:15 Хетафе - Бетис
08/03 22:00 Женоа - Рома
08/03 22:30 Севилья - Райо Вальекано

Тудор "Тоттенхэм"даги тайинлови ҳақида илк фикрларини билдирди

Баҳо:
+ | -

Игор Тудор "Тоттенхэм" бошқарувини қўлга олди. Лондон клуби хорватиялик мутахассис билан жорий мавсум якунига қадар мўлжалланган шартнома имзоланганини эълон қилди. Тайинловдан сўнг 47 ёшли мутахассис ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бундай муҳим паллада ушбу клубга қўшилиш мен учун шарафдир. Зиммамга юкланган масъулиятни тушуниб турибман ва мақсадим аниқ — жамоа ўйинига барқарорлик олиб кириш ва ҳар бир учрашувда бор кучимизни бериб майдонга тушиш. Бу ерда кучли ўйинчилар йиғилган, менинг вазифам эса — уларнинг ишини ташкил қилиш, энергия билан тўлдириш ва натижаларни тезроқ яхшилашдан иборат", — дея Тудорнинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.

Игор Тудор ўтган йили "Ювентус" устози сифатида етти ой давомида фаолият юритган эди. Хорватиялик мутахассис октябрь ойи охирида ушбу лавозимни тарк этганди.

"Тоттенхэм" ҳозирда АПЛ турнир жадвалида атиги 16-ўринни эгаллаб турибди. Албатта, лондонликларнинг бундай ҳолати клуб раҳбариятини асло қониқтирмайди.

Киритилди: 17:28, 14.02.2026.
Ўқилди: 754 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.