Кириш Регистрация
17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
17/04 21:30 Сассуоло - Комо
17/04 23:45 Интер - Кальяри
18/04 16:30 Брентфорд - Фулхэм
18/04 18:00 Удинезе - Парма
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Лидс - Вулверхэмптон
18/04 19:00 Ньюкасл - Борнмут
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
18/04 21:00 Наполи - Лацио
18/04 21:30 Тоттенхэм - Брайтон
18/04 23:45 Рома - Аталанта
19/04 00:00 Челси - Ман. Юнайтед

Куртуа фаолиятидаги энг яхши сейвини айтди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби дарвозабони Тибо Куртуа бутун фаолияти давомидаги энг яхши сейви деб қайси вазиятни ҳисоблашини айтиб берди.

Бельгиялик посбон 2022 йилги Чемпионлар лигаси финалида «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги сейвини алоҳида ажратиб кўрсатди.

«Энг яхши сейв? 2022 йилда Мане зарба берган вазиятдаги сейв. У марказга қараб ҳаракатланди ва мен чапга қадам ташлаган эдим, шу сабабли зарбани қайтариш учун тезкорлик билан йўналишни ўзгартиришим ва танамнинг вазнини ўнг томонга ўтказишимга тўғри келди. Бу жуда қийин эди. Тўпга аранг тегиб, уни устунга йўналтирганман», — дея Куртуанинг сўзларини келтиради «Madrid Universal».

Ўша финалнинг қаҳрамони айнан «қаймоқранглилар» дарвозабони бўлган эди — у «қизиллар»нинг дарвоза соҳасига йўллаган барча зарбаларини қайтарган. Мадридликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Чемпионлар лигаси ғолибига айланишган.

Киритилди: 17:40, 14.02.2026.
Ўқилди: 1124 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик