Кириш Регистрация

Вольтемаде "Ньюкасл"да ўзига хос натижани такрорлади

Баҳо:
+ | -

Англия Кубогининг 1/16 финалида "Ньюкасл" сафарда "Астон Вилла" устидан ғалаба қозониб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Ўйин 3:1 ҳисобида якунланди.

"Қарғалар"нинг голларидан бирига 13 ўйиндан бери гол ура олмаётган ҳужумчи Ник Вольтемаде муаллифлик қилди. "OptaJoe" хабарига кўра, германиялик ҳужумчи 2011 йилнинг январидан буён "Ньюкасл" сафида ўз туғилган кунида (14 февраль) гол урган илк футболчига айланди. Охирги марта бундай натижани Фабрисио Колоччини Премьер-лига доирасидаги "Тоттенхэм"га қарши баҳсда қайд этган эди.

Жорий мавсумда Вольтемаде "Ньюкасл" таркибида 38 та ўйинда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва тўртта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Киритилди: 11:53, 15.02.2026.
Ўқилди: 327 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.