Кириш Регистрация

Кейн фаолиятидаги 500-голига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

Шанба куни «Бавария» «Вердер»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Харри Кейн ушбу ўйинда дубль қайд этди ва катталар футболидаги фаолияти давомида урган голлари сонини 500 тага етказиб олди. Инглиз футболчиси ушбу мавзуда ижтимоий тармоқларда пост қолдирди.

«Фаолиятимда 500 та гол уриш маррасига етганимдан жуда фахрланаман! Бу натижага эришишимда ёрдам берган жуда кўплаб инсонлар ва жамоадошларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман», — деб ёзди Кейн.

«Бавария» Германия чемпионатида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоасини олти очкога ортда қолдирмоқда. Венсан Компани жамоаси навбатдаги ўйинини шанба куни, 21 февраль куни ўз майдонида «Айнтрахт»га қарши ўтказади.

Киритилди: 16:39, 15.02.2026.
Ўқилди: 238 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.