«Бавария» муайян вақтга Мануэль Нойерни йўқотди. Мюнхен клуби ўз сайтида жамоа сардорининг жароҳати ҳақида эълон жойлаштирди.
Бундеслига доирасидаги «Вердер»га қарши ўйинда Нойер чап оёқ болдир мушаги толаларининг узилиши жароҳатини олди.
«Бавария» Мануэль Нойернинг тикланиш муддатларини очиқламади. 39 ёшли дарвозабон ҳақидаги хабарларни Немис матбуоти орқали кузатиб борамиз. Аввалроқ матбуотда Нойер 21 февраль куни «Айнтрахт»га қарши ўйинда иштирок эта олмаслиги мумкинлиги ҳақида ёзилган эди.
Эслатиб ўтамиз, «Бавария» «Вердер»ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Мюнхенликлар Бундеслигада ишонч билан пешқадамлик қилмоқдалар — иккинчи ўриндаги Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида олти очко кам.













