Бельгия миллий терма жамоасининг собиқ футболчиси Эден Азар Англия ва Испания чемпионатлари ўртасидаги фарқ ҳақида гапириб берди. Ўз вақтида Азар Премьер-лигада «Челси», Ла Лигада эса «Реал» шарафини ҳимоя қилган.
«АПЛ ва Ла Лига? Уларнинг ўйин услуби турлича. Премьер-лига кўпроқ жисмоний кучга асосланган – сен югуришдан тўхтамайсан. Ла Лига эса техникроқ. «Реал»да ўйинни назорат қилишинг мумкин, аммо Премьер-лигада бундай имконият йўқ – сен барча 90 дақиқа давомида тўлиқ тезликда ўйнашинг шарт», - деди Азар The Guardian нашрига.
Эден Азар «Реал»даги омадсиз даврдан сўнг 32 ёшида фаолиятини якунлаган эди. Бельгиялик футболчи ўзининг энг яхши ўйинларини «Челси» таркибида намойиш этган.













