Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

«Машъал» ганалик легионер билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Муборакнинг «Машъал» жамоаси 2026 йилги мавсум олдидан таркибни кучайтириш борасидаги ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти ганалик марказий ярим ҳимоячи Абдул Рашид Абубакар билан шартнома имзолади.

2000 йил 16 март куни таваллуд топган (25 ёш) футболчи майдон марказида ишончли ҳаракатлари, юқори жисмоний тайёргарлиги ва универсаллиги билан ажралиб туради. У марказий ярим ҳимоячи позициясидан ташқари таянч ҳамда ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ҳам самарали ўйнай олади. Бўйи 178 см бўлган Абубакар ўнг оёқли футболчи ҳисобланади.

Абдул Рашид Абубакар профессионал фаолиятини «Accra Lions» клубида бошлаган. Кейинчалик у халқаро майдонларда тўп суриб, турли мамлакат чемпионатларида тажриба орттирди. Хусусан, Босния ва Герцеговинада «FK Sarajevo» сафида, Сербияда «Loznica» жамоасида, Ўмонда «Bahla», Молдовада «Spartanii Selemet» клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Қозоғистон Премьер-лигасида «Ордабаси» ҳамда «Атирау» жамоалари таркибида иштирок этган.

Футболчи «Машъал» сафига эркин агент сифатида келиб қўшилди. «Transfermarkt» портали маълумотларига кўра, унинг трансфер қиймати 100 минг еврога баҳоланмоқда. Янги легионернинг майдон марказидаги фаоллиги, ўйинни ўқиш қобилияти ҳамда халқаро тажрибаси «Машъал» жамоасининг янги мавсумдаги олдига қўйилган мақсадларига эришишида муҳим омил бўлиши кутилмоқда.

Манба: «Машъал» матбуот хизмати.
Киритилди: 12:49, 16.02.2026.
Ўқилди: 305 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.