Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) - Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа - Насаф
16/02 23:15 Ал-Ҳилол - Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри - Лечче
17/02 01:00 Жирона - Барселона

Де Лигт сафга қайтишга яқин

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» марказий ҳимоячиси Маттейс де Лигт уч ойлик жароҳатдан сўнг сафга қайтишга тайёргарлик кўрмоқда. Ноябрь ойида белидан жароҳат олиб, жами 15 та ўйинни ўтказиб юборган 26 ёшли футболчи келгуси ойда майдонга қайтишни мақсад қилган.

Яқинда тикланиш жараёнида кичик кўнгилсизликка дуч келган бўлса-да, нидерландиялик ҳимоячи жарроҳлик амалиётидан қутулиб қолди ва айни дамда Кэррингтонда реабилитацияни давом эттирмоқда. Манбаларга кўра, футболчи узоқ муддатли танаффус унинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига таъсир қилиши мумкинлигидан хавотир олмасдан, вазиятга хотиржам ёндашмоқда.

Ҳозирда Майкл Кэррик бошчилигида бешта ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келаётган ва турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турган «Юнайтед» сафида Гарри Магуайр ва Лисандро Мартинес ишончли жуфтлик ҳосил қилган. Шундай бўлса-да, де Лигт мавсумнинг ҳал қилувчи палласида жамоага ёрдам беришни истамоқда. Шунингдек, «қизил иблислар»нинг яна бир аъзоси Мэйсон Маунт ҳам кичик жароҳатидан сўнг сафга қайтишга яқин турибди.

Киритилди: 18:41, 16.02.2026.
Ўқилди: 280 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.