Кириш Регистрация

Аллегри Модричнинг сири нимада эканлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» клуби устози Массимилиано Аллегри жамоа ярим ҳимоячиси Лука Модрични юқори баҳолайди. Хорватиялик футболчи ўтган ёзда Мадриднинг «Реал» клубидан «Милан»га кўчиб ўтди ва тез фурсатда италиялик мухлислар эътирофига сазовор бўлди. Аллегри Модричнинг футболдаги «умри боқийлиги» сири нимада эканлигини сўзлаб берди.

«Унинг сири шундаки, у интуитив футбол ўйнайди. У ўзига нисбатан жуда талабчан — агар бирор нарса ўхшамаса, ўзидан жаҳли чиқади. Шу билан бирга, унинг вазминлиги кийиниш хонасини у билан баҳам кўрадиган жамоадошларига ишонч бағишлайди», — дея «Милан» устозининг сўзларини келтирмоқда pianetamilan.it.

Ҳозирда клуб Италия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 12:54, 18.02.2026.
Ўқилди: 545 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик