Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Сиёваш Ҳақназарий — OKMK футболчиси

Баҳо:
+ | -

OKMK профессионал футбол клуби янги мавсум олдидан таркибни кучайтириш ва ҳужум чизиғидаги тактик имкониятларни кенгайтириш мақсадида ўзининг собиқ легионери Сиёваш Ҳақназарийни ортга қайтарди.

Таъкидлаш жоизки, 2022–2023 йилги мавсумлар давомида эронлик ҳужумкор ярим ҳимоячи «кончилар» сафида ёрқин ўйин намойиш этиб, мухлислар меҳрини қозонишга улгурган эди. Ҳақназарийнинг сўнгги жамоаси Тожикистоннинг «Истиқлол» клуби бўлиб, у Душанбе жамоаси сафида 13 та расмий учрашувда майдонга тушди ҳамда 3 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Бош мураббий Миржалол Қосимовнинг ўйин фалсафасини ва жамоавий механизмларни мукаммал биладиган ушбу ижрочи, майдон марказидаги ҳужумкор динамикани ошириш билан бирга, ҳужумларни ташкил этишда тактик хилма-хилликни таъминлайди. Сиёвашнинг креатив фикрлаши ҳамда халқаро майдонлардаги тажрибаси янги мавсум олдидан жамоанинг стратегик режалари учун муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби маҳоратли легионернинг таркибга қайтишини жамоанинг умумий функционал самарадорлигини ошириш ҳамда юқори ўринлар учун курашда рақобатбардошликни таъминловчи муҳим қадам сифатида баҳоламоқда.

Манба: @fcokmk
Киритилди: 23:29, 19.02.2026.
Ўқилди: 1141 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Заза Жанашия: «Ўзбекистонга бешта Каннаваро келса ҳам, натижа ўзгармайди» [5367]

Виталий Денисов Конго ДРни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади [4841]

Тареми: «Турнир – шунчаки ҳалокат. Инфантино барча муаммоларни ҳал қилишини айтганди, аммо ФИФА ҳеч нарса қилмади» [4282]

Opta суперкомпьютери Ўзбекистоннинг Конго ДРга қарши баҳсдаги имкониятларини баҳолади [3116]

«Манчестер Сити» ўсиб бораётган юлдуз учун бошқа грандлар билан рақобатлашади [2255]

ЖЧ-2026. Плей-офф 1/16 финалининг барча жуфтликлари маълум бўлди [2039]

ЖЧ-2026. ГОООЛ! Ўзбекистон Конгога қарши ўйинда ҳисобни очди (видео) [1948]

Элдор Шомуродов ЖЧ-2026дан чиқиб кетган Ўзбекистон терма жамоасининг иштирокига баҳо берди [1918]

Forbes. ЖЧдаги энг сердаромад футболчилар рейтингини эълон қилинди. Унда Абдуқодир Ҳусанов ҳам бор [1830]

Де Брюйне ЖЧда Бельгиянинг рекордчисига айланди [1678]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик