Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 0-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Де Йонг Крооснинг натижасини такрорлади: «Барселона» ярим ҳимоячисидан ноёб кўрсаткич

Баҳо:
+ | -

Сўнгги 10 мавсум давомида Испания Ла Лигаси доирасидаги ўйинларда фақатгина икки нафар ярим ҳимоячи 115 тадан кўп узатмани амалга ошириб, 97% ва ундан юқори аниқлик билан баҳсни якунлашга муваффақ бўлди.

«Squawka» портали маълумотларига кўра, бундай натижа қайд этган биринчи футболчи «Реал Мадрид» аъзоси Тони Кроос бўлган. У 2018 йили «Хетафе»га қарши ўйинда 119 та узатмани амалга оширган ва уларнинг 117 таси аниқ чиққан (98% аниқлик).

Иккинчи кўрсаткични эса «Барселона» ярим ҳимоячиси Френки де Йонг қайд этди. У 2025/2026 йилги мавсумнинг 25-туридан ўрин олган «Леванте»га қарши ўйинда (22 февраль) юқори самарадорлик намойиш этди. Каталонияликларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган баҳсда де Йонг 117 та узатмадан 114 тасини аниқ манзилга етказиб берди (97% аниқлик).

Бундан ташқари, Френки де Йонг мазкур ўйинда майдондаги бошқа барча футболчилардан кўпроқ вазият яратди — унинг ҳисобида тўртта хавфли вазият мавжуд.

Киритилди: 22:12, 23.02.2026.
Ўқилди: 1061 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик