Кириш Регистрация

«МЮ» дарвозабони: «Ўйинимиз жозибадор чиқмади»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» «Эвертон»га қарши ўйинда уч очкони қўлга киритди, бироқ бу ғалаба осонлик билан келгани йўқ — буни клуб футболчиларининг ўзлари ҳам тан олишмоқда. Хусусан, шонли клуб дарвозасини навбатдаги бор қўриқлаган голкипер Сенне Ламменс шундай фикрда.

«Ғалаба машаққатли меҳнат ва ҳимоядаги ҳамжиҳатлик эвазига қўлга киритилди. Тўғри, ўйинимиз у қадар жозибадор чиқмади, айниқса биринчи бўлимда. Бироқ биз яхши ҳимояландик ва керакли пайтда фарқни юзага келтира оладиган футболчиларимиз ўз сўзини айтди», — дея дарвозабоннинг сўзларидан иқтибос келтиради BBC Sport.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» сўнгги бор 2013 йилда чемпионликни қўлга киритган эди.

Киритилди: 05:34, 24.02.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик