Кириш Регистрация

Франция футбол федерацияси Фофана бўйича баёнот билан чиқди

Баҳо:
+2 | -

Франция футбол федерацияси (FFF) ўзининг «X» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида «Челси» ва «учранглилар» ҳимоячиси Уэсли Фофанага нисбатан билдирилган ирқчилик ҳақоратларига муносабат билдирди. Футболчи АПЛ 27-тури доирасидаги «Бёрнли»га (1:1) қарши ўйиндан сўнг ушбу ҳужумларга дуч келган эди.

«Бир неча кундирки, Уэсли Фофана қабул қилиб бўлмас ирқчилик ифодаларига дуч келмоқда. FFF уни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдиради ва ушбу уятли ҳужумларни кескин равишда қоралайди. Ирқчилик — бу шунчаки фикр эмас. Бу — жиноятдир. Биз спортда нафратга тоқат қила олмаймиз. Биз киядиган футболка, у қайси жамоаники бўлишидан қатъи назар, шунчаки клуб ёки миллий терма жамоадан кўпроқ нарсани англатади: у ўзида ҳурмат, фидойилик ва ҳамжиҳатлик қадриятларини мужассам этади. Ўйинчига унинг териси ранги туфайли ҳужум қилиш — бу ушбу қадриятларга ҳужум қилиш демакдир. Майдон спорт эҳтироси, фахр ва бирлик макони бўлиб қолиши шарт», — дейилади FFF хабарида.

Киритилди: 11:51, 25.02.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик