Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив - Хоразм
07/04 18:00 Машъал - Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон - Навбаҳор
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна

«Будё-Глимт» - грандлар кушандаси

Баҳо:
+ | -

Норвегиянинг «Будё-Глимт» клуби 2025/2026 йилги мавсум УEФА Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Италиянинг «Интер» жамоасини икки ўйин натижасига кўра 5:2 (3:1, 2:1) ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, «Будё-Глимт» ХХI асрда кучли бешлик чемпионатларига кирмайдиган клублар орасида бош еврокубок мусобақасида ноёб натижа қайд этди.

«Opta Sport» статистика портали хабар беришича, «Будё-Глимт» Европанинг энг кучли бешта лигаси (Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция) вакилларига қарши Европа чемпионлар кубоги ёки УEФА Чемпионлар лигаси доирасида кетма-кет тўртта ўйинда ғалаба қозонган топ-5 лигаларидан ташқаридаги илк жамоа бўлди. Бунгача бундай натижага эришган сўнгги клуб «Аякс» (1971/1972 йилги мавсумда) бўлган эди. Ўшанда Нидерландия клуби Европа чемпионлар кубогида ғолиб чиққан.

Эслатиб ўтамиз, «Интер» билан бўлган иккита ўйиндан ташқари, Норвегия клуби аввалроқ Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 7 ва 8-турлари доирасида «Манчестер Сити» (3:1) ҳамда «Атлетико» (2:1) жамоаларини мағлуб этган эди.

Киритилди: 12:18, 25.02.2026.
Ўқилди: 1262 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик