Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Лукман «Атлетико»да ўзини кўрсатмоқда: Симеоне нигериялик ҳужумчини мақтади

Баҳо:
+ | -

Нигериялик ҳужумчи Адемола Лукман Мадриднинг «Атлетико» клубидаги илк ўйинларидаёқ ўзини жуда ёрқин кўрсата олди. Унинг ҳаракатларидан клуб устози — машҳур аргентиналик мутахассис Диего Симеоне жуда мамнун. У Лукманни алоҳида иқтидорга эга футболчи деб атади.

«Унинг хусусиятлари бошқа ўйинчиларимизникидан фарқ қилади. Бизда асосан жамоавий футболчилар йиғилган бўлса, у индивидуал ҳаракатлар устасидир. Аммо айнан шу жиҳат рақиблар учун кутилмаган тарзда ўйин кўрсатишимизга имкон беради. Лукман аллақачон жамоа салоҳиятига кучли импульс олиб кирди», — дея Симеоненинг сўзларини «derbyderbyderby.it» нашри келтирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лукман бунга қадар бир неча йил давомида Италиянинг «Аталанта» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.

Киритилди: 13:12, 25.02.2026.
Ўқилди: 583 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик