Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Энрике: "Бизга қарши ўйнаш жуда ва жуда қийин"

Баҳо:
+ | -

"ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике жамоа Чемпионлар лигасида исталган рақиб билан тўқнаш келишга тайёрлигини маълум қилди.

Парижликлар саралаш босқичида "Монако"дан ўтиб (3:2, 2:2), 1/8 финалга йўл олишди. Кейинги босқичда "ПСЖ" "Барселона" ёки "Челси" жамоаларидан бири билан ўйнаши керак бўлади.

"Бу саволни рақибларимизга бериш керак. Кўрамиз, улар нима деб жавоб беришаркин. Қийин бўладими? Йўқ! Бизга қарши ўйнаш жуда, жуда қийин бўлади. Албатта бу саволни уларга (бўлажак рақибларимизга) бериб кўринг.

Биз исталган жамоага қарши ўйнашга, исталган турнирда иштирок этишга тайёрмиз. Ва мақсадимиз битта — ғалаба қозониш. Бу мавсум ўзгача бўлмоқда, чунки кўплаб жамоаларда жароҳат олганлар жуда кўп бўлди. Биз учун ҳаммаси аниқ: бу баҳона эмас, лекин барча ўйинчилар сафда бўлиши муҳим", — деди Энрике Canal+ телеканалига берган интервьюсида.

Киритилди: 15:59, 26.02.2026.
Ўқилди: 891 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4376]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2698]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2624]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2606]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2492]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2446]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2409]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2272]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2148]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2130]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик