Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Киву: "Интер" ҳали чемпион бўлгани йўқ"

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" клуби бош мураббийи Кристиан Киву А Сериядаги чемпионлик пойгаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Кўпчиликнинг фикрича, "скудетто" учун кураш амалда ўз якунига етган.

Шанба куни "нерадзуррилар" ўз майдонида "Дженоа"ни мағлуб этди (2:0) ва "Милан" билан орадаги фарқни 13 очкога етказди.

"Биз ҳар бир ўйинга бир хил тайёргарлик кўрамиз ва рақибнинг мақомига қарамаймиз — мавсум бошидан бери ёндашувимиз шундай. Чемпионат якунигача ҳали 11 тур бор ва 33 очко ўйналади, шунинг учун биз ҳали "скудетто"ни қўлга киритганимиз йўқ", — деди Киву Sky Sport нашрига берган интервьюсида.

3 март куни "Интер" Италия Кубоги ярим финалининг дастлабки учрашуви доирасида ўз майдонида "Комо" жамоасини қабул қилади.

Киритилди: 07:19, 01.03.2026.
Ўқилди: 511 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик