Кириш Регистрация

Верратти Италия терма жамоасига қайтмоқда

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнаро Гаттузо Жаҳон чемпионати саралашининг муҳим ўтиш ўйинлари олдидан таркиб танлашда муайян қийинчиликларга дуч келмоқда ва 33 ёшли Марко Верраттини миллий жамоага қайтариш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Arena Napoli нашри хабар бермоқда.

Тарқалган маълумотларга кўра, Гаттузо ярим ҳимоячи билан шахсан суҳбатлашган ва уларнинг мулоқоти ижобий руҳда ўтган. Анчадан бери терма жамоада ўйнамаган ва айни дамда Қатарнинг "Ал-Арабий" клубида тўп сураётган футболчи қайтишга ҳамда жамоага ёрдам беришга тайёрлигини билдирган. Жорий мавсумдаги 15 та ўйинда у 1 та гол урди ва 4 бор ассистентлик қилди.

Италия терма жамоаси плей-офф ярим финалида 26 март куни Шимолий Ирландия билан тўқнаш келади. Ушбу жуфтлик ғолиби 31 март куни ҳал қилувчи баҳсда Уэльс ёки Босния ва Герцеговина жамоасига қарши майдонга тушади.

Киритилди: 15:59, 02.03.2026.
Ўқилди: 1201 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик