Кириш Регистрация
15/06 01:00 Нидерландия 2-2 Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар 1-0 Эквадор
15/06 07:00 Швеция 5-1 Тунис
15/06 21:00 Испания 0-0 Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР

"Реал" футболчиларнинг оғир жароҳат олиши сабабларини ўрганмоқда

Баҳо:
+ | -

«Реал» сўнгги йилларда футболчиларининг оғир жароҳат олиши ортида шунчаки тасодифдан кўра муҳимроқ сабаб бор-йўқлигини аниқламоқда.

El Mundo нашрининг қайд этишича, 2023 йилнинг август ойидан бошлаб жамоада хочсимон боғламларнинг йиртилиши билан боғлиқ еттита ҳолат қайд этилган: Тибо Куртуа, Эдер Милитао (икки марта), Дани Карвахаль, Хоан Мартинес, Давид Алаба ва Родриго шундай жароҳат олишган.

Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу жароҳатларнинг барчаси ё «Сантьяго Бернабеу» стадионида, ёки клуб базасида юз берган. Шу муносабат билан раҳбарият суриштирув ишларини бошлади. «Реал» бу ерда бирор-бир боғлиқлик бор-йўқлигини билмоқчи.

Шунингдек, айни пайтда тиббий штаб иши ва футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.

Киритилди: 08:12, 05.03.2026.
Ўқилди: 792 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик