Кириш Регистрация
04/03 00:30 Борнмут 0-0 Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон 2-0 Бёрнли
04/03 00:30 Лидс 0-1 Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон 2-1 Ливерпуль
04/03 18:45 Қўқон-1912 1-2 Пахтакор
04/03 19:15 Қизилқум 2-1 Андижон
04/03 23:00 Райо Вальекано 3-0 Реал Овьедо
05/03 00:30 Астон Вилла 1-4 Челси
05/03 00:30 Фулхэм 0-1 Вест Хэм
05/03 00:30 Брайтон 0-1 Арсенал
05/03 00:30 Манчестер Сити 2-2 Ноттингем Форест
05/03 01:15 Ньюкасл 2-1 Ман. Юнайтед
05/03 19:00 Навбаҳор - Бухоро
05/03 19:15 Машъал - Локомотив
05/03 19:30 Сурхон - Нефтчи
06/03 01:00 Тоттенхэм - Кристал Пэлас
06/03 19:00 Бунёдкор - Динамо
06/03 19:15 Сўғдиёна - Насаф
06/03 19:30 Хоразм - ОКМК

«Вулверхэмптон»дан учралган мағлубиятдан сўнг Ван Дейк жамоадошларини огоҳлантирди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» сардори Виргил ван Дейк жамоанинг келаси мавсумда Чемпионлар лигасидан четда қолиш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

«Бу ёзги трансфер ойнасига 100 фоиз таъсир қилади. Тўсиқлар жуда баланд. Қулоқ солинг, агар сиз «Ливерпуль»да ўйнаётган бўлсангиз, доимо Чемпионлар лигасида иштирок этишингиз шарт. Биз ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритишимиз керак», — дея ван Дейкнинг сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Аввалроқ «Ливерпуль» Англия Премьер-лигасининг 29-турида сенсацион тарзда «Вулверхэмптон»га (1:2) имкониятни бой берган эди. Айни дамда мерсисайдликлар турнир жадвалида 48 очко билан олтинчи поғонани эгаллаб туришибди.

Эслатиб ўтамиз, Англиядан Чемпионлар лигасига дастлабки бешта клуб йўлланма олади (Еврокубоклардаги муваффақиятли иштирок эвазига Англия учун квота бештагача кенгайтирилган).

Киритилди: 12:01, 05.03.2026.
Ўқилди: 257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.