«ПСЖ» ярим ҳимоячиси Витинья Мадриднинг «Реал» клуби томонидан бўлаётган қизиқишлар ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди.
«ПСЖ»ни тарк этиш хато бўлган бўларди. Бу ерда ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман, ушбу клубни яхши кўраман, оиламга ҳам бу ер ёқмоқда. Ҳозирги вақтда «Реал»га ўтиш мен учун энг яхши қарор деб ўйламайман. «ПСЖ» мухлислари мени қадрлашларини сезяпман ва уларнинг меҳрини қозонганман деган туйғу бор. Бизда фантастик жамоа ва ақл бовар қилмас мураббий бор», — деди Витинья Canal 11 телеканалига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда Витинья «ПСЖ» сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 10 та голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.













