Кириш Регистрация

Бэйл "Реал"нинг собиқ мураббийини мақтади: "У "Манчестер Юнайтед"да ажойиб иш қилган бўларди"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид»нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл ўзининг собиқ мураббийи ҳақида фикр билдирди. Уэльслик футболчи Карло Анчелоттини кўкларга кўтариб мақтади.

«Карло Анчелотти — мен фаолиятим давомида кўрган одамларни бошқариш бўйича энг яхши мураббий. Агар сиз ўйнамаётган бўлсангиз ҳам, у сизни ўзининг энг яқин дўстидек ҳис қилишга мажбур қиларди. Унда жамоадаги ҳаммани мамнун қилишдек ажойиб қобилият бор.

Ўйлайманки, Анчелотти «Манчестер Юнайтед»да ҳам ҳайратланарли даражада яхши ишлаган бўларди. Чунки у ҳаммани бирлаштира оларди. У ҳар бир ўйинчидан максимумни чиқариб олади. Футболда нарсаларни соддалаштириш керак — у эса бу борада ҳақиқий даҳо», — деди Бэйл The Overlap дастурида.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Карло Анчелотти Бразилия терма жамоасини бошқармоқда.

Киритилди: 16:54, 05.03.2026.
Ўқилди: 2685 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик