Кириш Регистрация

Арбелоа: "Таркибимизда йўқотишлар кўп, аммо бу баҳона эмас"

Баҳо:
+ | -

«Реал Мадрид» бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоанинг сўнгги вақтлардаги натижалари ҳақида гапирди.

«Мен мағлубиятларни изоҳлашни (баҳона қилишни) ёқтирмайман. Бу ерда муваффақиятсизликларни тушунтириш эмас, балки ғалаба қозониш муҳим. Нима учун ютқазганинг ҳақида гапиришдан маъно йўқ. «Реал»да фақат кейинги ўйиндаги ғалаба аҳамиятга эга. Мен турли жараёнлар, ривожланиш ҳеч қачон бир текис бўлмаслиги, доимо паст-баландликлар бўлиши ҳақида гапиришим мумкин... Лекин бу ҳеч нарсани ўзгартирмайди.

Тушунаман, жамоа ҳозиргидан яхшироқ ўйнай олади. Таркибимиз ажойиб эканини ҳам биламан. Эртага бизни жуда оғир ўйин кутмоқда. Таркибда йўқотишларимиз кўп, аммо ғалаба қозониш учун етарлича футболчиларимиз борлигига ишончим комил.

Яхшироқ ўйнашимиз, боримизни беришимиз ва кўпроқ курашишимиз керак. Эмблемамизга мос келадиган амбицияли менталитетга эга бўлишимиз шарт. Бу ердаги охирги кунимгача шу мақсад йўлида ишлайман ва курашаман», — деди Арбелоа.

Эслатиб ўтамиз, жума куни, 6 март куни «Реал» сафарда «Сельта» меҳмони бўлади.

Киритилди: 21:39, 05.03.2026.
Ўқилди: 613 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик