Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Флик: «Камп Ноу»да сиз тамоман бошқача ўйин гувоҳи бўласиз»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида «Ньюкасл»га қарши кечган баҳс (1:1) ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди.

Каталонияликлар қарама-қаршиликнинг дастлабки учрашувида 96-дақиқада Ламин Ямал томонидан амалга оширилган пенальти эвазига мағлубиятдан қутулиб қолишди.

«Биз энг яхши ўйинимизни ўтказмадик, тўпни жуда кўп йўқотдик, аммо ўз имкониятимиздан фойдалана олдик. «Ньюкасл» тезкор ва динамик ҳаракат қилди, шу сабабли бизга осон бўлмади, лекин ҳимояда қандай ўйнаганимиздан кўнглим тўлди.

Бу ердаги дуранг — яхши натижа, бироқ биз ўз ўйинимизни кучайтиришимиз керак. «Камп Ноу»да сиз тамоман бошқача ўйин гувоҳи бўласиз», — деди Флик матбуот анжуманида.

Киритилди: 13:19, 11.03.2026.
Ўқилди: 2461 марта.
Фикрлар: 69 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик