Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Суперлигада илк дуранг қайд этилди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 3-туридан ўрин олган «Сурхон» — «Бунёдкор» учрашуви голсиз дуранг билан якунланди. Баҳсда ҳар икки жамоа бир қатор хавфли вазиятлар яратган бўлса-да, дарвозалар дахлсиз қолди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ меҳмонлар фаоллик кўрсатди. 5-дақиқада Дмитрий Плетнёв дарвоза томон зарба йўллади, аммо «Сурхон» посбони Даврон Мерганов ишончли сейв намойиш этди. 13-дақиқада «Бунёдкор» футболчиси Беҳруз Шайдуловга нисбатан қўпол ўйнаган Беҳруз Тошмирзаев сариқ карточка билан жазоланди.

16-дақиқада мезбонлар жавоб қайтарди. Достон Турсунов рақиб жарима майдонига кириб бориб зарба берди, аммо тўп ноаниқ кетди. 27-дақиқада Стивен Чинедунинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини ёнидан ўтиб кетди. Орадан кўп ўтмай Сунатилла Абдуллажонов ҳам хавфли вазият яратди, бироқ «Бунёдкор» дарвозабони Абдулжалилов ўз ўрнида эди.

Биринчи бўлим охирида ҳар икки жамоа яна бир нечта имкониятларга эга бўлди. Хусусан, 35-дақиқада «Бунёдкор» қарши ҳужум уюштирди, аммо Беҳруз Каримов очиқ қолган дарвозани голдан сақлаб қолди. 42-дақиқада эса Абдуллажоновнинг зарбасини Абдулжалилов ушлаб олди. Шу тариқа жамоалар танаффусга 0:0 ҳисобида йўл олди.

Иккинчи бўлимда ҳам кураш анча кескин кечди. 52-дақиқада Хумоюн Шербўтаев кучли зарба берди, бироқ тўп нишонга аниқ бормади. 64-дақиқада Беҳруз Каримов узоқ масофадан дарвозага йўл топишга уринди, аммо зарба юқоридан кетди.

Учрашувнинг энг драматик паллалари сўнгги дақиқаларга тўғри келди. 70-дақиқада Даврон Мерганов яна бир ажойиб сейв амалга ошириб, жамоасини муқаррар голдан қутқарди. Орадан кўп ўтмай Сарвар Абдуҳамидов тўпни дарвозага киритди, аммо VAR текширувидан сўнг офсайд сабаб гол бекор қилинди.

Баҳс охирида «Бунёдкор» ҳам гол урди, аммо бу сафар ҳам VAR аралашиб, гол ҳақиқий эмаслиги аниқланди. Қўшиб берилган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади ва учрашув 0:0 ҳисобида якунланди.

Шу тариқа, кескин курашларга бой ўтган баҳсда жамоалар биттадан очко билан кифояланди. Бу Суперлиганинг жорий мавсумидаги илк дуранг бўлди.

Суперлига. 3-тур
"СУРХОН" - "БУНЁДКОР" - 0:0

Манба: stadion.uz
Киритилди: 19:38, 11.03.2026.
Ўқилди: 608 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.