Кириш Регистрация
10/03 00:45 Лацио 2-1 Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол 1-1 Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи 3-0 Андижон
10/03 19:45 Машъал 0-2 Қизилқум
10/03 20:30 Пахтакор 0-2 Навбаҳор
10/03 22:45 Галатасарой 1-0 Ливерпуль
11/03 01:00 Аталанта 1-6 Бавария
11/03 01:00 Атлетико 5-2 Тоттенхэм
11/03 01:00 Ньюкасл 1-1 Барселона
11/03 16:30 Сурхон 0-0 Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив 0-0 Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро 1-1 Хоразм
11/03 22:45 Байер - Арсенал
12/03 01:00 Буде-Глимт - Спортинг
12/03 01:00 ПСЖ - Челси
12/03 01:00 Реал Мадрид - Манчестер Сити
12/03 19:30 ОКМК - Сўғдиёна
12/03 19:45 Динамо - Насаф

Бруно Фернандеш “Арсенал”га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бруну Фернандеш 2027 йил ёзда “Манчестер Юнайтед” билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида “Арсенал”га қўшилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Британиянинг TopSkills Sport нашри хабар берди.

У “канонирлар”ни ҳозирги вақтда ўзи учун энг маъқул йўналиш деб ҳисобламоқда. Шунингдек, Португалия терма жамоаси футболчисини ўз сафига қўшиб олиш учун “Бавария” ҳам курашга киришган.

Футболчига яқин манбаларнинг хабар беришича, у Микель Артета ва “Арсенал” раҳбарияти билан аллақачон музокаралар ўтказган.

Мартин Эдегорнинг клубни тарк этиши 100 фоиз аниқ бўлиб улгурган бир пайтда, Бруну майдон марказидаги креатив бўшлиқни тўлдириш учун энг муносиб номзод сифатида кўрилмоқда.

Бироқ клуб раҳбарияти ўз етакчисининг трансферидан камида 100 миллион евро ишлаб олишни режалаштирган. Агар харидорлар футболчини ўз сафига қўшиб олишни истаса, ушбу суммани тўлиқ тўлаши лозим бўлади.

Бруну Фернандеш 2020 йилда Лиссабоннинг “Спортинг” клубидан 65 миллион евро эвазига Англияга кўчиб ўтган эди. Жорий мавсумда футболчи барча турнирлар доирасида жами 28 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7 та гол ва 15 та голли узатма ёздириб қўйган. Transfermarkt портали унинг қийматини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Манба: sports.kz
Киритилди: 19:59, 11.03.2026.
Ўқилди: 609 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.