Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Вальверде фаолиятидаги илк хет-трикни "Манчестер Сити" дарвозасига йўллади

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клуби ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде «Манчестер Сити»га қарши ўйинда ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этди.

Уругвайлик футболчи Чемпионлар Лигаси 1/8 финали доирасидаги уй учрашувида «шаҳарликлар» дарвозасини уч бор ишғол қилди. Хавбек 20, 27 ва 42-дақиқаларда Жанлуижи Доннаруммани ранжитди. Бу 27 ёшли ярим ҳимоячининг фаолиятидаги илк хет-трикдир. Унинг бунгачаги энг яхши кўрсаткичи 2023 йилги Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида «Ал-Ҳилол»га қарши ўйинда қайд этган дубли эди.

Эътиборли жиҳати шундаки, Вальверде «Манчестер Сити» билан ўйиннинг атиги бир бўлимида жорий мавсумдаги аввалги 38 та учрашувда урган голларига тенг миқдорда гол уришга муваффақ бўлди.

Киритилди: 02:10, 12.03.2026.
Ўқилди: 1098 марта.
Фикрлар: 31 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик