"Барселона" ва Испания терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Барселона" вингери Ламин Ямалнинг ўйинини юқори баҳолади.
"Ламин ниҳоятда истеъдодли. У чинакам ноёб ўйинчи бўлиш салоҳиятига эга. Умид қиламанки, у йилдан-йилга яхшиланиб бораверади, яхшироқ ўйнайди ва жамоани янада кучлироқ қилади", деди Иньеста.













