"Тоттенхэм" ҳужумчиси Ришарлисон Англия Премьер-лигасида 100 очко (гол+пас) тўплаган учинчи бразилиялик футболчи бўлди. Бу натижа 30-тур доирасидаги "Ливерпуль"га қарши ўйинда қайд этилди (1:1). Ливерпулдаги "Энфилд" стадионида бўлиб ўтган учрашувнинг 90-дақиқасида Ришарлисон гол уришга муваффақ бўлди.
Ҳозирда ҳужумчи ҳисобида 73 та гол ва 27 та голли узатма мавжуд. Бу кўрсаткич бўйича у фақат "Ливерпуль" собиқ ўйинчиси Роберто Фирмино (132 очко: 82 гол ва 50 пас) ҳамда "Арсенал" ҳужумчиси Габриэл Жезусдан (118 очко: 78 гол ва 40 пас) ортда қолмоқда.
Ушбу ўйиндан сўнг "Ливерпуль" 49 очко билан Англия юқори дивизиони турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда, "Тоттенхэм Хотспур" эса 30 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.













