Кириш Регистрация
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона 0-2 Женоа
15/03 18:00 Мальорка 2-1 Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест 0-0 Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед 3-1 Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас 0-0 Лидс
15/03 19:00 Пиза 3-1 Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло 0-1 Болонья
15/03 19:15 Нефтчи 1-0 Пахтакор
15/03 20:15 Барселона 5-2 Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль 1-1 Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо 2-1 Рома
15/03 22:30 Бетис 1-1 Сельта
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте

Таниқли инвестор "Тоттенхэм"ни сотиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

Англия футболида янги шов-шувли келишув амалга ошиши мумкин. "Ньюкасл"нинг собиқ хўжайинларидан бири, таниқли инвестор Аманда Стейвли Лондоннинг "Тоттенхэм" клубини сотиб олиш ҳаракатига тушган.

"Шпорлар" учун 3 миллиард фунт

Маълумотларга кўра, Стейвли хоним ва унинг турмуш ўртоғи Меҳрдод Годусси бошчилигидаги консорциум Льюис оиласига тегишли бўлган Лондон клубини сотиб олиш учун 3 миллиард фунт стерлинг миқдорида маблағ тайёрлаб қўйган. Ҳозирда "Тоттенхэм" Премьер-лига турнир жадвалида пастки поғоналарга тушиб кетгани ва инқирозни бошдан кечираётгани Стейвли учун қулай имконият сифатида кўрилмоқда.

Эдди Хау — асосий нишон

Аманда Стейвлининг режалари нафақат клубни сотиб олиш, балки жамоада туб ислоҳотлар ўтказишни ҳам кўзда тутади. Хусусан, у "Ньюкасл"да бирга ишлаган ва яқин муносабатлар ўрнатган мутахассис — Эдди Хауни Лондонга олиб келмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Эдди Хау бошқарувида "Ньюкасл" 2025 йилда Лига Кубогини қўлга киритган ва жамоани Европа Чемпионлар лигаси даражасига олиб чиққан эди. Стейвли Хауни "Тоттенхэм"ни инқироздан олиб чиқа оладиган ягона номзод деб ҳисобламоқда.

Стейвлининг "Ньюкасл"даги муваффақияти

Аманда Стейвли 2021 йилда Саудия Арабистони Суверен фондига (PIF) "Ньюкасл"ни сотиб олишда кўмаклашган ва клубнинг 10 фоиз улушига эгалик қилган эди. 2024 йилнинг ёзида у "қарғалар" билан хайрлашди. Эндиликда у Премьер-лигага янги лойиҳа — "Тоттенхэм" билан қайтишга яқин турибди.

Киритилди: 16:30, 16.03.2026.
Ўқилди: 396 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.