Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Гвардиола: "Замонавий футболда машғулотлар жамоани кучайтирмайди"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола душанба куни машғулот ўтказмаслик ҳақидаги қарорига батафсил изоҳ берди:

"Биз чоршанба куни Мадридда эдик, меҳмонхонага кеч қайтдик, бироз ухлаб, эрталаб ортга учиб келдик. Шундан сўнг бизда машғулот бўлмади, кейин Лондонга йўл олдик ("Вест Хэм"га қарши ўйин учун) ва у ердан фақат кеча тунги соат 02:30 да қайтдик. Шу сабабли бугун — тикланиш куни. Ҳеч нарса қилиш мумкин эмас, футболчилар уйда. Эртага эса машғулот ўтказамиз.

Машғулот бизни "Реал" билан ўйин олдидан кучлироқ қилиб қўймайди. Замонавий футболда топ-жамоалар учун машғулотлар энди катта ўзгариш ёки ўсиш бермайди. Футболчилар шундоқ ҳам нима қилиш кераклигини тушунишади, чунки бизда шунчаки машғулот учун вақт йўқ. Шу боис мен уйда қолишга қарор қилдим. Эртага эса соат 15:00 ёки 16:00 да эмас, балки 14:00 да келамиз. Майдонда бироз оёқ чигалини ёзамиз. Биз уларга: "Қулоқ солинглар, мана буни қилиб кўринглар", деймиз ва тамом — ундан кейин ўйин бошланади", — деди Гвардиола журналистларга.

"Манчестер Сити" ва "Реал" ўртасидаги учрашув 17 март куни Тошкент вақти билан 18 мартга ўтар кечаси соат 01:00 да бошланади. Биринчи ўйинда мадридликлар 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Киритилди: 22:05, 16.03.2026.
Ўқилди: 182 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.