Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Дембеле «Челси»га қарши жавоб ўйини ҳақида: «Биз фақат ҳимояланиш учун чиқмаймиз»

Баҳо:
+ | -

«Пари Сен-Жермен» ҳужумчиси Усмон Дембеле Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «Челси»га қарши бўлиб ўтадиган жавоб учрашуви олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Илк ўйинда парижликлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонган.

«Тикланиш ва ўйинга тайёргарлик кўриш учун етарлича вақт бўлди. Биз жуда катта мотивация билан майдонга тушамиз. Ниятимиз фақат ҳимояда ўтириш эмас, балки ҳужум қилиб, ўйинда ғалаба қозониш. Биз ҳар доим ғалаба учун ўйнаймиз. Фақат устунликни сақлаб қолиш учун ўз ярим майдонимизда қолиб кетишимиз мумкин эмас. Биз ғалаба қозониш учун ҳужум қиламиз.

Албатта, эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки бу жуда сифатли жамоа ва катта клуб. Бизнинг мақсадимиз ўзгармайди — биз ғалаба қозонмоқчимиз. Баъзи пайтларда қийин бўлиши мумкин, бунга тайёр бўлиш керак. Аммо ўтган йили Чемпионлар лигасида ғалаба қозонганимизда ҳам шундай оғир даврлар бўлган.

Биринчи ўйинда жуда яхши ҳаракат қилдик. «Челси» кучли жамоа. Биз концентрацияни сақладик, ҳисобни 4:2 га олиб чиққан гол жуда муҳим бўлди ва кейин яна бир бор гол урдик. Энди ҳам диққатни йўқотмаслигимиз керак», — деди Дембеле RMC Sport нашрига.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:59, 17.03.2026.
Ўқилди: 292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.