«Челси» ўз тарихида илк бор икки ўйин натижасига кўра 8 та гол ўтказиб юборди.
Лиэм Росеньор қўл остидаги жамоа Чемпионлар лигаси 1/8 финалида «ПСЖ»га умумий 2:8 (2:5, 0:3) ҳисобида имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Бунга қадар «Челси» на ички турнирларда ва на Еврокубокларда икки ўйинлик қарама-қаршиликларда ҳеч қачон ўз дарвозасидан 8 та тўп олиб чиқмаган эди.













