Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

18 ёшли Леннарт Карл илк бор Германия терма жамоасига чақирилади

Баҳо:
+ | -

«Бавария»нинг 18 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячиси Леннарт Карл фаолиятида илк бор Германия миллий терма жамоасидан чақирув олади. Bild нашри хабарига кўра, Бундестим бош мураббийи Юлиан Нагельсманн Карлни жамоанинг навбатдаги йиғинига жалб этади.

Шу ойда Жаҳон чемпионати — 2026 га тайёргарлик доирасида Германия терма жамоаси Швейцария (27 март) ва Гана (30 март) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказади.

2025/2026 йилги мавсумда Леннарт Карл «Бавария» таркибида 32 та ўйинда иштирок этди. Ушбу баҳсларда ёш футболчи 7 та гол урди ва шерикларига 5 та голли узатмани амалга оширди.

Бунга қадар Карл Германиянинг турли ёшдаги ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари шарафини ҳимоя қилиб келаётган эди.

Киритилди: 22:03, 18.03.2026.
Ўқилди: 688 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик