«Галатасарой» ҳужумчиси Виктор Осимхен жарроҳлик амалиётини ўтказади. Чемпионлар лигаси доирасида «Ливерпуль»га қарши кечган баҳсда нигериялик футболчининг қўли синган.
Осимхенга жарроҳлик аралашуви зарурлиги ҳақида таниқли журналист Яғиз Сабунжуоғлу ижтимоий тармоқларда хабар берди.
2025/2026 йилги мавсумда Осимхен жами 29 та расмий учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 19 та гол ва еттита голли узатмани ёздириб қўйишга муваффақ бўлган эди.
Таъкидлаш жоизки, «Галатасарой» айни дамда Туркия чемпионати турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. «Арслонлар» битта захира ўйинига эга бўлган ҳолда, таъқибчилари — «Фенербахче» ва «Трабзонспор»дан тўрт очко олдинда бормоқдалар.













