Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Лондон клубларига Бундеслига тўпурарларидан бири керак

Баҳо:
+ | -

«Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Асллани Лондоннинг «Челси» ва «Тоттенхэм» клублари қизиқишлари доирасига тушди.

Англия Премьер-лигасининг ҳар икки вакили жорий мавсум якунланганидан сўнг 23 ёшли футболчи учун курашишга тайёр, деб хабар бермоқда Transfer News Live нашри Bildга таянган ҳолда. Шунингдек, форвардга «Бавария» ҳам даъвогарлик қилмоқда, аввалроқ эса «Барселона»нинг қизиқиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Transfermarkt экспертлари Фисник Аслланининг бозор қийматини 30 млн еврога баҳолашмоқда. Бундеслиганинг жорий мавсумида футболчи 25 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига саккизта гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйди. Унинг «Хоффенхайм» билан амалдаги шартномаси 2029 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 19:14, 20.03.2026.
Ўқилди: 791 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик