Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Достон Ҳамдамов: «Мақсадим — Жаҳон чемпионатига бориш»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг машғулотлари бошланди. Узоқ танаффусдан сўнг терма жамоага қайтган «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Достон Ҳамдамов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Анча йил пауза бўлиб қолганди»

— Миллий жамоа сафига қайтганимдан жуда хурсандман. Тўғрисини айтсам, анча вақтдан бери чақирилмаётгандим, орада катта пауза бўлиб қолди. Ҳозирда Фабио Каннаваро менга имконият бермоқда ва мен бу ишончни оқлашга ҳаракат қиламан. Асосий мақсадим — жамоа билан биргаликда Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш ва мундиалга бориш.

Рақиблар ҳақида: Габон ва Венесуэла

— Олдинда бизни FIFA Series турнири доирасида жиддий баҳслар кутмоқда. Габон бўладими ёки Венесуэла — ҳар икки жамоа ҳам юқори даражадаги рақиблар ҳисобланади. Яқин кунлар ичида мураббийлар штаби билан биргаликда уларнинг ўйин услубини синчиклаб таҳлил қиламиз ва майдонга тайёр бўлиб тушамиз.

Каннаваро билан суҳбат

— Янги бош мураббий билан ҳозирча алоҳида, шахсий суҳбат бўлгани йўқ. Эҳтимол, яқин вақт ичида бундай мулоқот бўлиб қолар. Ҳозир бор эътиборимиз умумий машғулотларга ва жамоавий ўйинни шакллантиришга қаратилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:31, 23.03.2026.
Ўқилди: 1223 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик