Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Англия Суперкубоги концерт сабаб «Уэмбли»да ўтказилмайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Англия футболининг янги мавсуми анъанавий тарзда бошланадиган Community Shield (Суперкубок) баҳси кутилмаган манзилда бўлиб ўтадиган бўлди. Англия футбол ассоциацияси (FA) миллий стадион ҳисобланган афсонавий «Уэмбли» ўрнига бошқа аренани танлашга мажбур бўлди.

Бу сафар футбол юлдузларига машҳур канадалик хонанда The Weeknd «халақит» берди. Гап шундаки, 15-16 август кунлари «Уэмбли» стадионида хонанданинг концерти режалаштирилган. Шу сабабли АПЛ чемпиони ва Англия Кубоги соҳиби ўртасидаги тўқнашув Лондон ташқарисига кўчирилди.

Расмий маълумотларга кўра, 16 август куни бўлиб ўтадиган финал баҳси Уэльс пойтахтидаги машҳур «Миллениум» стадионида ўтказилади. 74 500 томошабинга мўлжалланган ушбу муҳташам арена мухлислар учун бегона эмас.

Эслатиб ўтамиз, Англия Суперкубоги охирги марта 2022 йилда «Уэмбли»дан ташқарида ўтказилган эди. Ўшанда аёллар ўртасидаги Европа чемпионати финали сабабли баҳс Лестердаги «Кинг Пауэр Стэдиум»га кўчирилганди. Орадан тўрт йил ўтиб, «Уэмбли» яна футбол учун банд бўлиб чиқди.

Киритилди: 22:23, 23.03.2026.
Ўқилди: 553 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик