«Лилль» ярим ҳимоячиси Айюб Буадди Англиянинг етакчи клублари эътибор марказида бўлиб турибди.
Британиялик журналист Грэм Бейлининг маълумотига кўра, Франция клубида ўзини ёрқин кўрсатаётган 18 ёшли хавбек «Арсенал» қизиқишлари доирасига тушган. Лондонликлар унинг чиқишларини диққат билан кузатиб бормоқда ва келаётган ёздаёқ трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Бироқ, лондонликлар ёш футболчи учун ягона даъвогар эмас. Хабар қилинишича, Буадди учун курашга «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари ҳам қўшилган.
Истиқболли ярим ҳимоячининг «Лилль» билан амалдаги шартномаси 2029 йилга қадар мўлжалланган.













