Кириш Регистрация
23/03 00:45 Фиорентина 1-1 Интер
23/03 01:00 Реал Мадрид 3-2 Атлетико

Модрич собиқ клубига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Загребнинг «Динамо» клуби «Милан»нинг 40 ёшли ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг вакиллари билан хорватиялик футболчининг жонажон клубига қайтиши борасида алоқага чиқди. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар бермоқда.

Бироқ, Модрич ёшига қарамай, ҳамон энг юқори савияда ўйнашда давом этмоқчи эканлиги таъкидланмоқда. «Милан» клуби эса янги шартнома масаласи билан фаол шуғулланмоқда ва келишув узайтирилгани ҳақидаги расмий баёнот кейинги ойдаёқ эълон қилиниши мумкин.

Лука Модрич — Загребнинг «Динамо» клуби тарбияланувчиси бўлиб, жамоанинг асосий таркибида 118 та ўйин ўтказган, 32 та гол урган ва 21 та голли узатмани амалга оширган.

Хорватиялик ярим ҳимоячи ўтган ёздан бери «Милан» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ушбу давр мобайнида футболчи 32 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини икки бор ишғол қилди ва учта ассист муаллифига айланди.

Киритилди: 18:10, 24.03.2026.
Ўқилди: 863 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик