Кириш Регистрация

Олисе «Ливерпуль» олдига қатъий шарт қўйди

Баҳо:
+ | -

«Бавария» ярим ҳимоячиси Майкл Олисе Англия Премьер-лигасига қайтиши мумкин.

Indykaila News нашрининг хабарига кўра, «Ливерпуль» француз футболчисини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда. Футболчининг вакиллари аллақачон «қизиллар»ни огоҳлантиришган: трансфер амалга ошиши учун инглиз клуби жорий мавсум якунларига кўра Чемпионлар Лигасига йўлланма олиши шарт. Айни дамда «Ливерпуль» АПЛ турнир жадвалида 5-ўринни эгаллаб турибди.

Майкл Олисе 2024 йилда «Кристал Пэлас»дан «Бавария»га 53 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг Мюнхен клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «Бавария» сафида барча турнирларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 27 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 22:38, 24.03.2026.
Ўқилди: 747 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик