«Ньюкасл» ўнг қанот ҳимоячиси Тино Ливраменто Лондоннинг «Арсенал» клубига ўтишга қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли футболчининг эҳтимолий трансфери ҳақидаги гап-сўзлар сўнгги ойларда фаол муҳокама қилинмоқда. HandofArsenal нашрининг маълумотларига кўра, «канонирлар» спорт директори Андреа Берта Ливраментони номзодлар рўйхатига киритган. Агар иш конкрет музокараларгача етиб борса, ўйинчи Лондон грандига мамнуният билан розилик жавобини беришга тайёр.
Transfermarkt портали талқинига кўра, латералнинг нархи 40 миллион еврони ташкил қилади. 2023 йилда «Ньюкасл» Ливраментони «Саутгемптон»дан 37 миллион еврога сотиб олган эди. Фаолиятининг бошида инглиз футболчиси «Челси» шарафини ҳимоя қилган, бироқ «кўклар»нинг асосий жамоасига ёриб кира олмаган.













