Кириш Регистрация

«Атлетико» Гонсалес келажаги бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Туриннинг «Ювентус» клубига тегишли бўлган ва жорий мавсумни Мадриднинг «Атлетико» жамоасида ижара асосида ўтказаётган аргентиналик вингер Нико Гонсалеснинг келажаги борасида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Бундан олдин «матрасчилар» 27 ёшли футболчини тўлиқ сотиб олиш мақсадга мувофиқлиги борасида шубҳаланаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Cadena SER нашрига маълум бўлишича, Гонсалес асосий таркиб футболчиси бўлса-да, «Атлетико» уни туринликлардан 32 миллион евро эвазига сотиб олишни истамаяпти.

«Атлетико» таркибида Гонсалес барча турнирларни ҳисобга олган ҳолда 31 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Вингернинг «Ювентус» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 11:57, 25.03.2026.
Ўқилди: 293 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик