Кириш Регистрация

«Арсенал» испан клуби билан ўйнайдиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби Испания чемпионати вакилларидан бирига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишни режалаштирди. Бу ҳақда «канонирлар» матбуот хизмати хабар бермоқда.

Микель Артета шогирдлари Севильянинг «Бетис» жамоаси билан куч синашадилар. Ушбу ўртоқлик учрашуви 5 август куни Ирландияда бўлиб ўтади.

Англия чемпионатининг жорий мавсумида Лондон жамоаси 31 та турдан сўнг 70 очко жамғарди. «Арсенал» Премьер-лига турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»ни тўққиз очкога ортда қолдиряпти.

Премьер-лигадаги навбатдаги ўйинини Артета жамоаси 11 апрель куни ўз майдонида «Борнмут»га қарши ўтказади.

Киритилди: 13:05, 25.03.2026.
Ўқилди: 470 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик