Кириш Регистрация

«У финалларда гол урмайди»: Ван Перси Эрлинг Холанд ҳақида

Баҳо:
+ | -

Нидерландиялик собиқ футболчи Робин ван Перси «Манчестер Сити» юлдузи Эрлинг Холандни Премьер-лига тарихидаги энг яхши бешта ҳужумчидан бири деб ҳисобламайди.

Норвегиялик футболчи «шаҳарликлар» сафига ўтганидан кейинги дастлабки уч мавсумнинг иккитасида Англия чемпионати тўпурарига айланди. Сўнгги ойларда самарадорлиги бироз пасайганига қарамай, у жорий мавсумдаги тўпурарлар рўйхатида ҳам пешқадамлик қилмоқда.

«Тўғрисини айтсам, мен Холандни АПЛ тарихидаги энг яхши беш нафар ҳужумчи қаторига киритмаган бўлардим. У «Манчестер Сити» сафида иштирок этган еттита финалнинг бирортасида гол ура олмади, лекин уни элита даражасидаги ўйинчи деб аташда давом этишмоқда. Унинг голларининг салмоқли қисми маҳорат бобида анча паст бўлган рақибларга қарши ўйинларга тўғри келади. Бундан ташқари, у жамоавий ўйинда у қадар яхши эмас», — дея ҳозирда «Фейеноорд»да мураббий бўлиб ишлаётган ван Персининг сўзларини келтиради инглиз ОАВлари.

Яқинда Эрлинг Холанд «Сити» таркибида Лига Кубоги соҳибига айланди.

Киритилди: 14:33, 25.03.2026.
Ўқилди: 593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик