Кириш Регистрация

Кубарси кундалик ҳаётида етишмаётган нарсаларни санаб ўтди

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 19 ёшли ҳимоячиси Пау Кубарси ўз ёшидаги оддий кундалик ҳаётда нималар етишмаётгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳа, шундай нарсалар бор. Масалан, тинчгина жойда кечки овқат тановул қилиш, террасада ўтириш ёки одамлар эътиборини тортмасдан сайр қилиш каби оддий қулайликларни соғинаман. Аммо бунинг ижобий томонлари ҳам бор. Масалан, Испания терма жамоаси ёки «Барселона» сафида майдонга тушиш — бу ажойиб туйғу», — деди Кубарси матбуот анжуманида.

Пау Кубарси «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг каталонияликлар билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади. Жорий мавсумда ҳимоячи «кўк-анорранглилар» сафида барча турнирларда 40 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланди.

Киритилди: 20:57, 25.03.2026.
Ўқилди: 397 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик