Кириш Регистрация

Рюдигернинг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳимоячи Антонио Рюдигер шу ёзда эркин агентга айланиши мумкин. Германииялик футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунигача мўлжалланган.

Radio Marca нашри журналист Маттео Мореттога таяниб хабар беришича, «Реал» Рюдигер билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилмоқда. Клубда ҳимоячининг тиззаси ва жисмоний ҳолати борасида шубҳалар мавжуд, бироқ футболчининг жамоада қолиш эҳтимоли кетишидан кўра юқорироқ. Шунга қарамай, якуний қарор ҳозирча қабул қилинмаган.

Антонио Рюдигер 2022 йилнинг ўрталаридан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўшандан бери германиялик ҳимоячи 174 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8 та гол ва 4 та голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 21:45, 25.03.2026.
Ўқилди: 438 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик