Кириш Регистрация

«Милан» ва «Реал» собиқ футболчиси «Наполи»нинг муаммолари ва имкониятлари ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

Италиянинг «Милан» ҳамда Мадриднинг «Реал» клублари собиқ ҳимоячиси Кристиан Пануччи, агар тегишли шароитлар бўлганида, яъни жароҳатланган футболчилар кўп бўлмаганида, «Наполи» ўз чемпионлик унвонини ҳимоя қила олишига шубҳа қилмаяпти. Ҳозирда Антонио Конте жамоаси А Серия турнир жадвалида фақат учинчи ўринни эгаллаб турибди.

«Агар шунча жароҳатлар бўлмаганида, «Наполи» ҳозир Миланнинг «Интер» клуби билан елкама-елка курашаётган бўларди. Бу шунчаки баҳона эмас, бу факт. Менимча, клуб ҳали иккинчи ўринга кўтарилишга тўла қодир», — дея Пануччининг сўзларини келтиради calcionapoli1926.it.

Кейинги турда неаполликлар «Милан»га қарши майдонга тушишади.

Киритилди: 08:26, 26.03.2026.
Ўқилди: 325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик