«Челси»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жош Ачимпонг Европа грандлари эътиборида қолишда давом этмоқда.
Аввалроқ, 19 ёшли футболчи етарли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли «кўклар» сафини тарк этишга тайёрлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. CaughtOffside нашрининг маълумотларига кўра, Мадриднинг «Реал» ва «Ливерпуль» клублари вазиятни кузатиб бораётган жамоалар қаторига киради. Шунингдек, даъвогарлар орасида Дортмунднинг «Боруссия»си, «Бавария», «Ньюкасл», «Тоттенхэм» ва бошқа кўплаб клублар номи тилга олинган.
Жош Ачимпонг жорий мавсумда «Челси» сафида барча турнирларда 24 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt экспертлари англиялик футболчининг баҳосини 25 миллион еврога баҳоламоқда.













